25 Июнь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +22,8 °C

Кейинги авлод
19 Апр  2019 959

Мамлакатимизда корейс тилини ўрганаётган ўқувчилар сони бир йилда 2 баробарга ортди

Бугунги кунда юртимиз мактабларида хорижий тилларни ўрганишга эҳтиёж ортиб бормоқда. Хусусан, корейс тилини ўрганаётган ёшлар сони ҳам ошаётганини статистик маълумотлар тасдиқламоқда.

2018-2019 ўқув йилида мамлакатимизда 12 та корейс тилини ўқитадиган мактаблар фаолият юритмоқда. Аҳамиятлиси, мазкур таълим муассасалари сони ўтган ўқув йилига нисбатан 4 тага кўпайди, деб хабар бермоқда Халқ таълими вазирлиги.

Шунингдек, корейс тили ўқитиладиган синфлар сони 2017-2018 ўқув йилида 91 тани ташкил этган бўлса, 2018-2019 ўқув йилида улар сони 153 тага етди.

Табиийки, корейс тилини ўрганаётган ўқувчилар сони ҳам ошиб, 2018-2019 ўқув йилида 5466 нафарни ташкил қилди. Бу кўрсаткич 2017-2018 ўқув йилига нисбатан 2728 нафар кўплигидан дарак бермоқда.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech