15 Сентябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +25,7 °C

Долзарб
30 Авг  2019 497

Марсда биринчи вертолёт

Калифорния штатидаги Пасадена реактив ҳаракатлар лабораториясида NASA муҳандислари Mars Helicopter вертолётини ишлаб чиқдилар. Бу бошқа сайёрага учадиган биринчи парвоз аппарати бўлиб, Mars 2020 марсдаюрари корпусига ўрнатилади. 

Қуёш энергиясида ишлайдиган иккита роторли қурилма-вертолёт атмосферага кириш, шунингдек, пасайиш ва қўниш вақтида турли зарарлардан ҳимоя қилиш учун муҳофаза қобиғи билан қопланган. Қўнишдан сўнг вертолёт капсулада қолади ва марсдаюрар жўнатиладиган Жезеро кратерида синов парвозларини ўтказиш учун мос майдон топилгач, ишга туширилади.

 Парвоз синовлари муваффақиятли ўтган тақдирда Қизил сайёра ҳаво майдонида тадқиқотлар олиб бориши учун иккинчи авлод вертолётларидан фойдаланиш режалаштирилган.  

«Бизнинг вазифамиз - автоном бошқариладиган парвоз жуда нозик Марс муҳитида ҳам амалга ошириш мумкинлигини исботлашдир», дейди https://www.nasa.gov/feature/jpl/nasas-mars-helicopter-attached-to-mars-2020-rover JPL вакили, Mars Helicopter лойиҳаси раҳбари Мими Аунг. - Вертолётимиз экспериментал технология парвози синови учун ишлаб чиқилгани сабабли, ҳеч қандай илмий воситаларни олиб юрмайди. Агар Марсда парвоз қилиш мумкинлигини исботласак, бу келажакда сайёрани тадқиқ этишда муҳим рол ўйнайди».

Қоялар, ғорлар ва чуқур кратерлар каби қийин жойларни ўрганиш билан бир қаторда улардан кичик илмий воситаларни олиб юриш ёки одамлар ва робот-тадқиқотчилар учун разведка ишларини бажаришда фойдаланиш мумкин. Бундан ташқари, Агентликнинг энг жасоратли режаларига Ойда инсоннинг доимий бўлишини таъминлаш ва унинг атрофида НАСА Artemis нинг Ой тадқиқотлари режаларини амалга ошириш,  инсоннинг Марсга парвози жараёнида Ойдан «юк тушириш ва ортиш пункти» сифатида фойдаланиш ҳам бор.

Бортида «Марс» вертолёти бўлган «Марс 2020» марсдаюрари «Атлас V» United Launch Alliance  ракетаси орқали 2020 йилнинг июль ойида 41-космодром, Флоридадаги ҲҲКнинг Кейп-Караверал станциясидан старт олади.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech