27 Июнь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +32,9 °C

Биласизми?
29 Мая  2019 543

Марсдаги қум тепаликлар ғайритабиий тарзда ҳаракатланадими?

Қизил сайёра юзасида қум тепаликлар шамол таъсирида аста-секинлик билан ҳаракат қилади. Лекин Ердаги қум барханлари ҳаракатида иштирок этмайдиган омиллар ҳам уларга таъсир кўрсатади, дея хабар беради rambler.ru нашри.

Олимлар НАСА Mars Reconnaissance Orbiter (MRO) ёрдамида тўпланган маълумотлардан фойдаланиб, қарийб 500 та алоҳида-алоҳида қум тепаликлари ҳаракатини кузатдилар. Ушбу қум тепаликлари ҳаракатини ўрганган тадқиқотчилар Марсдаги шамол ва қум ўртасидаги ўзаро таъсирни Ердаги ўхшаш вазияти билан солиштиришга муваффақ бўлишди.

«Марсдаги шамол қуввати сайёра юзаси бўйлаб катта миқдордаги қум тепаликларни кўчириш учун етарли эмас, – деди Аризона университети (АҚШ) сайёрашуноси, янги тадқиқот бош муаллифи Мэттью Хойнацки. – Марсдаги қум тепаликларнинг бир мавсумда Ердагилари босиб ўтадиган масофага силжиши учун икки йил вақт керак бўлади».

Хойнацки ва ҳамкасблари тадқиқотларда Қизил сайёра юзасининг MRO аппаратидаги HiRISE борт камераси ёрдамида олинган батафсил суратларидан фойдаланишди. Архив ва замонавий суратларни бир-бири билан таққослаган олимлар қум тепаликлар силжишини кузатиб, уларнинг ҳаракатланиш тезлигини аниқлашга муваффақ бўлишди.

Олинган натижалар Марсда қум тепаликларнинг ҳаракатланиш жадаллиги Ердагилари силжиши тезлигининг фақат кичик қисминигина ташкил этишини кўрсатди. Сиртнинг баъзи жойларида - масалан, Улкан сирт, Геллеспонт тоғлари ва North polar ergs, деб номланган ҳудудида - қумлар тезроқ суръатларда ҳаракат қилиши эса энг кутилмаган натижа бўлди, дейиш мумкин. Олимлар мазкур аномалия турли юзалардаги мавжуд жойлар баландлиги ва ҳароратининг ўзгариши билан боғлиқ, деб ҳисобламоқда. Бу омил Ердаги қум тепаликларининг ҳаракатланиш тезлигига ҳеч қандай таъсир қилмайди, демоқда тадқиқотчилар.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech