29 Май 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +27 °C

Хавфсизлик
28 Мар  2020 762

Маст ҳолда автомашина олиб қочган

2020 йил 25 мартда Термиз шаҳар Ёшлик кўчасида яшовчи 34 ёшли йигит Термиз шаҳри бўйича ИИО ФМБга ариза билан мурожаат қилган.

Уунда 2020 йил 24 март соат тахминан 22:15 да Термиз шаҳар А.Навоий кўчасидаги ички йўлда турган ўзига тегишли «Spark» русумли автомашинасини номаълум шахс олиб қочиб кетганлигини кўриб қолиб, унинг ортидан қувлаганлигини, номаълум шахс автомашинани тахминан 50 метр масофагача бошқариб бориб, автомашинани тўхтатиб, тушиб қочиб кетганлигини маълум қилган.        

Ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида ушбу жиноятни маст ҳолдаги 29 ёшли фуқаро содир этганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Термиз шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 267-моддаси 1-қисми (транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилган ва ушбу фуқаро процессуал тартибда ушланган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, деб хабар беради Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech