12 Ноябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +0,3 °C

Кейинги авлод
22 Окт  2019 613

Мирзо Улуғбек номидаги математика олимпиадаси Бухорода ўтказилади

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Бухоро вилояти ҳокимлиги ҳамкорлигида 25-26 октябрь кунлари Бухоро шаҳридаги 1-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабида Мирзо Улуғбек номидаги математика олимпиадаси ўтказилади, деб хабар беради вазирлик матбуот хизмати.

Мазкур олимпиада Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Иқтидорли ёшларни аниқлаш ва юқори малакали кадрлар тайёрлашнинг узлуксиз тизимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳамда “Математика таълими ва фанларини янада ривожлантиришни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг В.И.Романовский номидаги Математика институти фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорларида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилади. Олимпиада умумий ўрта таълим муассасаларида математика фанига қизиқиши юқори бўлган иқтидорли ўқувчилар ўртасида бўлиб ўтади.

Бухоро шаҳрида ўтказиладиган Мирзо Улуғбек номидаги математика олимпиадасида 2018-2019 ўқув йилида асосий фан олимпиадасининг III босқичида ғолиб бўлиб (1-2-3-ўрин ва 76 баллдан юқори натижа кўрсатган), ҳозирги кунда умумий ўрта таълим мактабларининг 10-11-синф, академик лицейларнинг 1- ва 2-босқич ҳамда касб-ҳунар коллежларининг 3-босқичида таҳсил олаётган 100 нафардан ортиқ иқтидорли ўқувчилар иштирок этади.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech