26 Май 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +22 °C

Ташвишли хабар
6 Апр  2020 754

Махсус товуш ва ёруғлик сигналларини ўйнаб кўрдилар

Интернет тармоғида «Карантин даврида бу қандай ваҳшийлик» номли видеоролик тарқалган.

5 апрелда ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода «Lacetti», «Captiva», «Spark» русумли автомобиллар Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур ва Олмазор туманлари кўчаларида хавфли тарзда ва махсус товуш ва ёруғлик сигналларини ишлатган ҳолда ҳаракатланганликлари кўриниб турибди.  

Аниқланишича, ушбу видеоролик 21 ёшли автоэлектрик Хусниддин ва 23 ёшли видеомонтажчи Мавлонжон томонидан жойланган. Ролик жорий йил 23 февралида Кичик халқа автомобиль йўлида, Генерал Узоқов ва Шифокорлар кўчасида юқоридаги электрикнинг хизматини реклама қилиш мақсадида олинган, автомобиллар эса унинг танишларига тегишли бўлган. Даставвал видеоролик Хуснидин томонидан 1 март куни ижтимоий тармоқларга жойланган, 5 апрель куни эса нусхаланган. Ҳозирги карантин ва транспорт воситалари ҳаракати чеклови шароитида видеоролик тармоқ фойдаланувчиларининг норозиликларини уйғотди.  

Транспорт воситалари ҳайдовчилари аниқландилар. «Lacetti» (давлат рақами 01 D 515 XA) русумли автомобиль 32 ёшли Зафарга тегишли бўлиб, у машинани юқоридаги Мавлонжондан 19 март куни (видео суратга олингандан сўнг) харид қилган. «Captiva» (давлат рақами 70 Q 111 OA) русумли автомобиль 24 ёшли қашқадарёлик Тохирбекга тегишли.  «Spark» (давлат рақами 01 T 077 CA) русумли автомобиль эса 24 ёшли Азизбекка тегишли.

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари ёруғлик ва товуш мосламалари ноқонуний тарзда ўрнатилганлигини, шунингдек транспорт воситалари гуруҳ бўлиб ҳаракатланиб, бу билан йўл ҳаракати хавфсизлигига таҳдид солинганлиги фактларини аниқладилар.

Қоидабузарларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 127 моддасиТранспорт воситаларининг товуш чиқарувчи, ёритувчи ва бошқа қурилмаларидан фойдаланиш, уларни ўрнатиш қоидаларини бузиш») ҳамда 183 моддасиМайда безорилик») бўйича баённомалар расмийлаштирилди. Эслатиб ўтамиз, майда безорилик, яъни жамоат жойларида уятли сўзлар билан сўкиниш, фуқароларга ҳақоратомуз шилқимлик қилиш ҳамда жамоат тартибини ва фуқароларнинг осойишталигини бузувчи шу каби бошқа хатти-ҳаракатларда ифодаланган жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимаслик – базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.

Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 291 моддасига мувофиқ автомобиллар жарима майдончасига жойланади. Текширув давом этмоқда. Шайхонтоҳур тумани прокуратураси томонидан қоидабузарларга нисбатан маъмурий қамоқ қўллаш масаласи ҳал қилинмоқда.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech