03 Апрель 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +15,9 °C

Халқаро ҳамкорлик
17 Мар  2020 430

Aфғонистон масаласида Ҳиндистон яқин ҳамкор

Ҳиндистон томони коронавирусга қарши кўраётган чоралари ҳақида маълумот берди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Aфғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Иргашев Ҳиндистон Республикасининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Сантош Жа билан учрашди, деб хабар беради  «Дунё» АА Ташқи ишлар вазирлиги манбасига асосланиб.

Учрашувда элчи ҳозирги пайтда коронавирусга қарши курашнинг долзарблигини таъкидлаб, Ҳиндистон томони кўраётган хавфсизлик чоралари тўғрисида маълумот берди, шунингдек, ушбу йўналишда Ўзбекистон билан яқиндан ҳамкорликка тайёр эканини билдирди.

Учрашувда, шунингдек, Ўзбекистон ва Ҳиндистоннинг афғон муаммосини ҳал этиш борасидаги саъй-ҳаракатлари, Aфғонистонда турли лойиҳаларни биргаликда амалга ошириш бўйича Ўзбекистон – Ҳиндистон ҳамкорлигининг устувор йўналишлари муҳокама қилинди.

Ҳиндистон томони Aфғонистонда узоқ муддатли ва барқарор тинчлик ўрнатишда бундан кейин ҳам фаол кўмаклашишга тайёрлигини қайд этди.

Шу билан бирга, мулоқот давомида Термиз шаҳридаги Aфғонистон фуқароларини ўқитиш, Таълим марказини зарур тиббий ускуналар билан жиҳозлаш, қисқа муддатли курсларни ташкил этиш, Сурхондарё вилоятидаги тиббиёт муассасаларида таъмирлаш ишларини олиб боришга оид масалаларга алоҳида эътибор қаратилди.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech