27 Май 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +35,9 °C

Яшил сайёра
30 Апр  2020 460

«Меҳмонга» келган ғаройиб жонивор

Термиздаги уйлардан бирига ноёб ҳайвон – олакузан кириб қолди.

Термиз туманидаги «Қаҳрамон» маҳалласи раиси Сурхондарё вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасига қўнғироқ қилиб, ҳудуддаги хонодонлардан бирига ғаройиб жонивор келиб қолганини хабар беради.

Воқеа жойига етиб борган вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ҳамда Термиз тумани инспекцияси ходимлари ноёб ҳайвон «Қизил китоб»га киритилган Олакузан эканини аниқлади.

Мутахассисларнинг айтишича, Олакузан Шарқий Европа, Олд ва Марказий Осиё, Россия, Шимоли-ғарбий Хитой, Мўғулистон каби давлатларда тарқалган. Мамлакатимизнинг Қизилқум ва Қарши чўлларида, Устюрт ясси текислиги, Мирзачўл ҳамда Сурхондарёсининг қуйи ва Оҳангарон дарёсининг олд қисмларида, Ангрен ясси текислигининг юқори тоғ қисмида учрайди.

Ҳар хил чўл ва яримчўллар, дарё ва кўллар қирғоқлари, тоғ ёнбағирлари, тоғ чўлларида яшайди. Оқшом вақти фаол ҳаёт кечириб, баъзан кундузи ҳам ов қилади. Текисликларда катта қумсичқон, тоғли ҳудудларда реликт юмронқозиқ ва қизилдумли қумсичқон билан озиқланади. Ерларнинг ўзлаштирилиши билан Олакузан ҳам кескин камайиб кетган. Жумладан, мамлакатимизда тахминан беш минг бош атрофида сақланиб қолган. Қизилқум ва Зарафшон қўриқхоналарида муҳофазага олинган.

Маҳаллага адашиб «меҳмон»га келган ғаройиб жонивор шу куни Термиз ҳайвонот боғига топширилди, деб хабар беради Сурхондарё вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech