26 Май 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +22 °C

Долзарб
21 Мая  2020 202

Меҳнат миграцияси такомиллашади

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ҳамда Россия Халқлар дўстлиги университети ўртасида ўзаро ҳамкорлик ўрнатиш мақсадида келишув имзоланди.

Бундан кўзланган асосий мақсад – Ўзбекистон Республикаси фуқаролари Россия Федерациясида вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириши учун улар бўлиб турган шаҳарларда ўқишини яъни, рус тили ва Россия тарихи бўйича тайёрлаш ва имтиҳон топширишини ташкил этишдан иборатдир.

Агентлик ва университет ўртасида имзоланган янги келишувга мувофиқ, Россия Федерацияси ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга оширишда рухсатнома олиш учун талаб этиладиган рус тили ва адабиёти, Россия қонунчилиги ва тарихи бўйича ҳамкорликда ўқув курслари ташкил этилади.

Россия Халқлар дўстлиги университетининг Россиядаги ҳудудий тест марказларида комплекс имтиҳондан ўтиш учун Ўзбекистон фуқаролари тайёрланади.

Шунингдек, Ўзбекистон фуқаролари учун алоҳида шароитлар яратилиб, имтиҳондан ўтиш бўйича маслаҳатлар берилади ва имтиҳон жараёнлари ташкилий-техник жиҳатдан таъминланади.

Ўқиш истагидаги фуқаролар телеграмдаги “Русский язык для успешной работы” гуруҳига мурожаат қилишлари мумкин, деб хабар беради Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech