17 Ноябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +12,4 °C

Мамлакатимизда
5 Окт  2019 744

“Меҳробдан чаён” романи инглиз тилига таржима қилинди

Самарқанд давлат чет тиллари институти ректори Илҳомжон Тўхтасинов адиб таваллудининг 125 йиллигига “Меҳробдан чаён” романини ўзбек тилидан инглиз тилига таржима қилди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги матбуот хизмати хабар беради.

 

Асар таржимаси АҚШлик мутахассис Питер Барсум томонидан таҳрир қилинди. Тез кунларда китобхонларга “Меҳробдан чаён” романи инглиз тилида тақдим қилинади.

И.Тўхтасинов ўзбек-инглиз таржима амалиёти билан шуғулланиб, шу кунга қадар Алишер Навоий ғазаллари, Абдулла Қодирий, Примқул Қодиров, Одил Ёқубов, Тоҳир Малик романлари ҳамда Ғафур Ғулом қиссаларини инглиз тилига таржима қилган.

Маълумот учун, айни кунларда юртимизда ўзбек адабиётининг ХХ асрдаги таниқли намояндаси, ўзбек романчилигининг асосчиси Абдулла Қодирий таваллудининг 125 йиллиги кенг нишонланмоқда.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech