29 Ноябрь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент -1 °C

Воқеа-ҳодисалар
10 Дек  2019 1253

Мексикада аммиакдан заҳарланиш қурбонлари сони 9 кишига етди

Мексиканинг Мичоакан штатидаги аммиакли цистерна билан содир бўлган ЙТҲ натижасида аммиакдан заҳарланиш қурбонлари сони бештадан тўққизтагача етди, яна 51 киши турли даражада заҳарланган.

Мичоакан жамоат хавфсизлиги вазири Исраэль Патрон Рэйес матбуот анжуманида: «Сигло XXI шоссесида аммиакли цистернанинг автоҳалокатга учраши натижасида аммиакдан заҳарланиш қурбонлари сони тўққизтага етди», дея баёнот берди. Бу ҳақда РИА Новости ёзмоқда.

Шанба куни Мичоакан ва Герреро ўртасидаги автомобиль йўлида аммиак ортилган цистернали автомашинанинг ҳалокатга учраши натижасида йўловчи автобуси аммиак булути ичида қолган. Беш нафар киши ҳодиса жойининг ўзидаёқ ҳалок бўлган. Дастлабки тахминларга қараганда, 30 кубометр аммиак ортилган автомашина носоз бўлган ва бу фожиага олиб келган бўлиши мумкин.

Аммиак оқиб чиққан ҳудуд 72 соатга тўсиб қўйилган ва заҳарланиш хавфи сабабли мингдан зиёд киши эвакуация қилинган.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech