03 Декабрь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +7 °C

Долзарб
28 Мар  2020 799

Мексикада нефть арзонлашди

Ўтган жума куни Мексикада  бир баррель нефтнинг нархи 13,01 долларгача тушиб кетди, деб маълум қилди Pemex нефть корпорацияси ўз сайтида.

Қора олтин нархининг бу қадар пастлаб кетишига коронавирус пандемияси туфайли глобал ишлаб чиқаришнинг қисқариши саҳнида нефтга бўлган талабнинг камайиши сабаб бўлмоқда.

Куни кеча Мексика ва Pemex нефть корпорациясининг суверен ва кредит рейтинги қайта кўриб чиқилгани маълум қилинган эди. Унда рейтинг кўрсаткичи  ВВВ+ дан  ВВВ гача туширилган бўлиб, 2 йилгача салбий ҳолат сақланиши айтиб ўтилган.

Standard & Poor’s агентлигининг аниқлик киритишича, рейтингнинг тушиб кетишига Мексика ҳукуматининг  COVID-19  коронавируси тарқалишига қарши кескин сиёсат олиб бормаётгани  ва мамлакатда кутилаётган иқтисодий тушкунлик сабаб бўлмоқда.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech