27 Сентябрь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +23 °C

Спорт
18 Мар  2020 762

Мессининг талаби: Неймар "Барселона"га қайтиши шарт

Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси "Барселона" билан янги шартнома имзолашга тайёр, аммо бир шарт билан.

"Камп Ноу" 2017 йилнинг ёзида ПСЖга 222 миллион евро эвазига сотилган Неймарни ортга қайтариши керак.

Месси "Барселона"нинг яхши натижаларга эга эмаслиги сабабли ўзига бўлган ишончни ҳис қилмаяпти, шунингдек жамоадан кетган Эрнестон Вальверде билан ҳам дўстона муносабатлари бор эди.

Мессини яна руҳлантирадиган нарса 2013-2017 йилларда бирга ўйнаган Неймарнинг қайтиши.

Эслатиб ўтамиз, Мессининг "Барселона" билан тузган амалдаги шартномаси 2021 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech