28 Май 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +35,5 °C

Мамлакатимизда
8 Апр  2020 2016

Метрология хизматининг ваколатлари белгиланди

2020 йил 7 апрелда Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан ЎРҚ-614-сонли «Метрология тўғрисида»ги Қонуннинг янги таҳрири имзоланди.

Қонунга мувофиқ, Ўзбекистон метрология хизмати давлат метрология хизматидан, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари метрология хизматларидан, шунингдек бошқа юридик шахсларнинг метрология хизматларидан иборат.

Давлат метрология хизмати – махсус ваколатли орган (Ўзстандарт), унинг ҳудудий бўлинмалари ва Ўзбекистон миллий метрология институтидан иборат.

Қонун билан мазкур органларнинг метрологияга оид фаолият соҳасидаги ваколатлари белгилаб берилди.

Шунингдек, Қонун билан, Ўзбекистонда ўлчашларнинг ягона бирликда бўлишини таъминлашга доир норматив ҳужжатларнинг қуйидаги турлари белгиланди:

- ўлчаш воситаларини қиёслаш услубиёти;

- ўлчаш воситаларини калибрлаш услубиёти;

- ўлчашларнинг бажариш услубиёти;

- синов воситаларини аттестация қилиш услубиёти.

Қонунга «ўрамларга қадоқланган товар» термини ҳамда ўрамларга қадоқланган товарлар миқдори устидан давлат метрология назоратини тартибга соладиган янги модда киритилди.

Унга кўра, бундай назорат ўрам таркибини ўрамни очмасдан ёки деформация қилмасдан ўзгартириш мумкин бўлмаган тақдирда, ўрамдаги товар миқдорини кўрсатувчи масса, ҳажм, узунлик, майдон ёки бошқа катталиклар эса ўрамда белгиланган ҳолларда амалга оширилади.

Бунда давлат метрология назорати текширув хариди орқали амалга оширилиши мумкин, деб хабар беради Адлия вазирлиги матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech