08 Апрель 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +9,6 °C

Саноат
9 Янв  2020 1099

Мева-сабзавотларни сублимация усулида қуритиш технологиясига эга илк корхона ишга туширилмоқда

 “Ўзбекозиқовқатхолдинг” кўмаги билан  Сирдарё вилоятининг Оқолтин туманида мева-сабзавот маҳсулотларини сублимация усулида қуритишга ихтисослашган “SUB DRY”  масъулияти чекланган жамияти ишга туширилмоқда, деб хабар қилади “Ўзбекозиқовқатхолдинг” Ахборот хизмати.

Айни вақтда корхона  Хитой давлатидан келтирилган асбоб ускуналар билан жиҳозланган. Ишлаб чиқариш жараёни синовдан ўтказилиб,  тайёр маҳсулотларнинг илк намуналари олинган. 

“Ўзбекозиқовқатхолдинг” компанияси таркибидаги “SUB DRY”  МЧЖ мамлакатимизда мева-сабзавот маҳсулотларини сублимация усулида қуритиш технологиясига эга ягона корхона ҳисобланиб, кунига 20 тонна тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш қувватига эга.

Маълумот ўрнида,   сублимация  технологиясида  мева-сабзавот, полиз маҳсулотлари вакуум остида, паст ҳароратда совутилиб, қуритилади. Натижада   маҳсулотнинг мазаси ва фойдали  элементлари бошқа қуритиш технологияларига қараганда юқори даражада сақлаб қолинади. Шу боисдан жаҳон бозорида сублимация усулида тайёрланган маҳсулотларга талаб юқори.  Космонавтика соҳасида ҳам айнан сублимация усулида ишлаб чиқарилган озиқ-овқат маҳсулотларидан фойдаланилади.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech