07 Декабрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +4,6 °C

Туризм
8 Янв  2019 2408

ТИВ: сайёҳлар ўз визаларини назорат қилишга мажбур

Ташқи ишлар вазирлиги Консуллик-ҳуқуқий департаментининг виза муддати тугаб, Ўзбекистондан кета олмай қолган хорижлик эр-хотин борасидаги ахборотини эълон қилди.

«ПВ» ахбороти: Дам олиш кунлари қатор электрон ОАВда электрон визаси муддати қайтиш чиптаси брон қилинган санадан олдин тугаган хорижлик эр-хотиннинг Ўзбекистондан чиқиб кета олмай қолгани ҳақидаги хабарлар тарқалганди. Виза режимини бузгани учун эр-хотинни меҳмонхонада рўйхатдан ўтказишдан бош тортишди ва уларга энди суд қарорини аэропортда кутиш хавф солаётганди. Гап шундаки, ахборот ресурсларининг айтишича, унинг отаси мамлакатимиз иқтисодига катта маблағ инвестиция қилмоқчи бўлгани туфайли бу вазият яхшигина шов-шувга сабаб бўлди.

ТИВ ўз баёнотида «e-visa» электрон визасини расмийлаштириш тартиби анкеталар ариза берувчининг ўзи мустақил киритган маълумотларга мос равишда тизим томонидан автоматик ишлов берилишини назарда тутишини таъкидлади. Тизим шундай тузилганки, унга учинчи шахс, жумладан, консуллик ходимлари ҳам кира олмайди. Яъни ариза берувчининг ўзи нимани киритган бўлса тизим унга, шу билан бирга, шахсий маълумотлари ва Ўзбекистонда бўлиши муддатларига ҳам ишлов беради.

Жуфтлик ҳақиқатан ҳам ушбу тизим орқали анкета жўнатишган ва онлайн-талабномага уч кун муддат ичида ижобий жавоб берилган. Унда уларнинг Ўзбекистон ҳудудини қачон тарк этиши ёки қонунчиликка мувофиқ виза муддатини узайтириш учун ИИВнинг Хорижга чиқиш, келиш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими (ОВИР)га мурожаат қилиш санаси (4-5 январда. Эр-хотин талабномани бир кун фарқ билан беришган) аниқ кўрсатилган.

ТИВ шунингдек, қабул қилинган жаҳон меъёрларига мувофиқ исталган юртга келаётган сайёҳлар ўз визаларининг муддатини мустақил равишда назорат қилиб боришга мажбур эканлигини айтмоқда. Исталган мамлакатда виза режимини бузиш маъмурий, баъзида, ҳатто, жиноий оқибатларга олиб келади.

Бундан ташқари, Консуллик-ҳуқуқий департаменти уларнинг мамлакатимизга сайёҳ сифатида ташриф буюргани ва иқтисодиётимизга инвестиция киритиш ниятини умуман ошкор этишмаганини аниқлади.

ТИВ маълумот беришича, суд мажлиси 8  январда бўлиб ўтади. Унинг қароридан сўнг хорижликлар ватанига учиб кетиши мумкин.

Дарвоқе, жуфтликка ёрдам кўрсатилиб, меҳмонхонада рўйхатдан ўтишга рухсат беришди.

Ўз ахборотимиз

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech