30 Март 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +15,3 °C

Саломатлик
21 Фев  2020 6013

Мия жароҳатидан кейинги ҳаётга қайтиш

Миллий Палата ташабусси билан  Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий марказининг нейрожарроҳлик бўлимида  АТГ-01 ускуна ўрнатилган.

Беморларга церебрал гипотермия усули  орқали  ёрдам бериб, шу кунгача 20 нафар инсоннинг ҳаётини сақлаб қолиш имконини берган мазкур инновацион ускуна ҳозирги пайтда мамлакатимизда рўйхатдан ўтказиляпти. 

— Церебрал гипотермия усули, яъни мияни  жаҳон стандартлари талаблари асосида совутиш  турли сабабларга кўра мияси жароҳатланган беморларга қўлланилади, — дея изоҳлайди шифокор Хуршид Дадаев. —  Бу реанимациядан кейинги ҳолат, ишемик ва геморрагик инсульт бўлиши мумкин. Бундай беморларда мияда қон айланишининг бузилиши ва мия ишемиясининг ривожланиши, турли генезислари бўлиши мумкинлиги тахмин қилинади. Бизнинг амалиётимизда АТГ-01 ускунаси мияни совутиш (гипотермия) жараёнида камида  48 соат тўхтовсиз ишлатилади.

Ускунанинг қулайлиги шундаки, кўпгина мамлакатларда қўлланилаётган амалиётдаги каби беморнинг мияси турли дори воситлари ёрдамида эмас, махсус шлем орқали совутилади. Бунда мия оғир асоратлардан сақланади, юз бериши мумкин бўлган салбий оқибатлар олди олинади, шунингдек, нафақат инсон ҳаёти, балки онги ҳам сақлаб қолинади.

Пневматик қуролдан отилган ўқдан мияси жароҳатланиб,  бемор миясида ўқ қолиб кетган. Натижасида мияга жуда кўп миқдорда қон қуйилиб, бемор кома ҳолатига тушган. Ҳаётини сақлаб қолиш эҳтимоли ҳам кам эди. АТГ-01 ёрдамида унинг мияси қарийиб 6 кеча-кундуз давомида тўхтовсиз совутилган. Ҳозир бемор нафақат ҳушига келган, балки онги ҳам тикланди. Қайта тикланиш жараёнида. Жонлантириш бўлимидан жавоб берилган. У тушунади, қариндошлари билан мулоқотда бўлаяпти. Ижтимоий кўникмалари тикланди. Ҳозирда бемор аҳволи яхшиланиб бормоқда. Дастлабки хулосалар ёмон эди.

Яна бир мисол. Аёл беморда юрак тўхташи содир бўлган. У беш дақиқа ичида жонлантирилиб, дарҳол АТГ-01 ускунасига уланган ва 72 соат давомида беморга нисбатан гипотермия қўлланилган. Ҳозирда у тўлиқ ўзига келган ва ҳолати яхши, дея хабар беради Инновацион соғлиқни сақлаш Миллий палатаси матбуот хизмати.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech