27 Июнь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +32,9 °C

Маданият
6 Мая  2019 443

Миллий дизайннинг ёшлар ҳаётидаги ўрни

Ҳаётий тарраққиётда ўзликни англаш муҳим аҳамият касб этиб, жамият ривожини таъминлайди. Ўзликни англаш туфайли киши тарихий қадриятларга, жаҳон давлатчилиги тарихида ўз миллатининг тутган ўрни каби масалаларга теран муносабатда бўлиб, миллий давлатчилик асосларини мустаҳкамлашга ҳисса қўшишга интилади.

Масаланинг моҳиятини чуқурроқ англаш учун ўз-ўзини англашнинг асосларига эътибор қаратсак: «Миллий ўз-ўзини англаш — ҳар бир миллат (элат)нинг ўз-ўзини реал субъект, муайян моддий субъект ва маънавий бойликларнинг эгаси, ягона тил, урф-одатлар, анъаналар, қадриятлар ва давлатга мансублигини, манфаатлар ва эҳтиёжлар уммумийлигини тушуниб  етишга миллий ўз-ўзини англаш дейилади. Миллий ўз-ўзини англаш миллий шаклланиш жараёнининг юқори босқичи. Миллат ўзига хос бўлган урф-одатлар, анъаналар, қадриятларни шакллантириши  заминида давлат атрофига бирлашиши мумкин».

Демак, қадриятларни шакллантириш ҳам ўзликни англаш аспекти бўлиб ҳисобланар экан, миллий дизайн ҳам қадриятларимизнинг таркибий қисми сифатида ўзлигимизни намоён этиб, ёшларимиз орасида ўзлигини англашда муҳимдир.

Тарих саҳнасида шаклланган ва ривожланишда давом этаётган ўзига хос тил, маданият, урф-одат, анъана ва маросимлар этноснинг миллат бўлиб шаклланишида асосий роль уйнайди. Ўзбек миллати ҳам бошқа халқлар сингари мураккаб этнотарихий ва аҳлоқий жараёнларни бошдан кечириб, миллий дизайннинг ривожига ҳисса қўшиб, унинг тараққиётини таъминлаб келган. Ўзбек миллатининг бугунги маданияти, чунончи, дизайн санъати ҳам тариихнинг залворли синовларидан ўтиб, мустақиллик туфайли янгича мазмун касб этмоқда. Жаҳон саҳнида ўзбек миллати миллий маданиятнинг тарихий асосларига эга булган миллий бирлик сифатида танилиб, инсоният цивилизацияси ривожига муносиб ҳисса қўшган халқ сифатида жаҳон ҳамжамияти томонидан эътироф этилганлиги қувонарлидирки, буни миллий дизайнимиз  намуналаридан ҳам  билиш мумкин.

Бугунги кунда Ўзбекистон аталмиш макон теран маданияти ва  қадриятлари билан бир қаторда, минтақада тинчлик ва тотувлик йўлини тутиб, инсоният тараққиётининг кушандаси бўлган ҳар қандай жирканч иллатларга қарши турувчи ҳамда жаҳон  миқёсида етилиб келаётган умумбашарий хавф-хатардан жами инсониятни огоҳлантирувчи, ушбу хавфнинг олдини олишда тараққийпарвар давлатларга  йўл-йўриқ курсатувчи этносиёсий бирлик сифатида обрў-эътибор қозонди.

Айни пайтда кишилар онгида янгича дунёқараш, янгича фикрлаш ғояси шаклланиб,  миллий ўзлигини англаб келажак авлодлар ҳаётига мустаҳкам пойдевор яратиш орзусида яшамоқдалар. Шаҳарларимизда ва қишлоқларимизда ўзига хос дизайн асосида ободонлаштириш  ишларининг кенг қулоч ёйганлиги ёшларимизнинг миллий ўзлигини англашида ҳам муҳимдир. Байналмилал мавқеда туриб ўзлигини англаш, миллий давлатчилигига содиқ фуқаро сифатида унинг тараққиётига ҳисса қўшиш, этномаданий  анъаналарни  халқ  орасида тарғиб  қилиб, янгича яшаш  ва янгича меҳнатга жалб  этиш, бу — табиий равишда жамият тараққиётига, жумладан, миллий маданият ривожига ижобий таъсир  кўрсатувчи омиллардир. Шу нуқтаи назардан, миллий дизайнимизнинг  ҳам  ривожланиб бораётганлиги, унда замонавий қирралар  билан бир қаторда, миллатимизга хос анъанавий  жиҳатлар ҳам намоён бўлаётганлиги қувонарлидир.

Ёшларда миллий ўзликни англашнинг специфик хусусиятлари бўлган Ватанга садоқат, уларнинг ижтимоий-сиёсий жараёнлардаги иштироки  ёшлар онгида  ватанпарварлик  ҳиссининг  қай даражада эканлигига ҳам  боғлиқдир. Ушбу жиҳатларни таъминлашда ёшлар онгига тез сингиб, самарали натижа берувчи миллий дизайндан ҳам фойдаланилса, мақсадга мувофиқ булади.

Табиийки, ёшлар орасида миллий ва умуминсоний  қадриятлар  тарғибини таъминлаш, шунингдек, умуминсоний цивилизацияга хос хусусиятларни, ватанпарварлиқ фуқаровий  бирлик каби хислатларни ривожлантириш лозим. Чунки ёшлар дунёқараши доимо динамик ўсишда бўлган жараёндир.

Шу сабабли, ушбу жиҳат жамият аъзоларидан доимий диққат-эътиборни  талаб этиши лозим. Чунки ҳар қандай жамият истиқболи бевосита ёшлар орасида ўзаро ижобий муносабатларга, уларнинг ўзликни англаш даражасига боғлиқдир. Миллий дизайнимиз ушбу жиҳатлар ривожида муҳим омил экан, унда замонавийлик билан бир қаторда анъанавий жиҳатлар уйғунлигини  таъминлаш муҳимдир.

Мухлиса АБДИЕВА.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech