18 Июль 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +37,1 °C

Мамлакатимизда
22 Фев  2019 1626

Миллий рассомлик ва дизайн институтига янги ректор тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига асосан Нодирбек Бахтиёрович Сайфуллаев Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти ректори лавозимига тайинланди.

 

Н.Сайфуллаев 1975 йил Тошкент шаҳрида туғилган. 1996 йил Тошкент давлат маданият институтини, 2005 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясини тамомлаган, санъатшунослик фанлари номзоди.

Меҳнат фаолияти давомида “Ўзбектеатр” бирлашмаси бошқарма бошлиғи ўринбосари, бош директори ўринбосари вазифаларида ишлаган. Шунингдек, ўриндошлик асосида Ўзбекистон давлат санъат институтининг Санъатшунослик кафедрасида педагоглик фаолиятини олиб борган.

2014 йил мартдан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасида бош мутахассис, 2016 йил октябрдан Маданият ва санъат масалалари шўъбаси мудири лавозимларида ишлаган.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech