19 Октябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +23,6 °C

Ҳарбий
30 Сен  2019 470

Миллий гвардия спортчилари муносиб рағбатлантирилдилар

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондонлиги томонидан Россия Федерациясининг Екатеринбург шаҳрида ўтказилган бокс бўйича жаҳон чемпионатида муносиб иштирок этиб Ўзбекистон терма жамоасининг умумжамоа ҳисобида ғолибликни қўлга киритишида ўзининг беқиёс ҳиссасини қўшган боксчилар ва бир қатор спортчилар тақдирланди, деб хабар қилади Миллий гвардия матбуот хизмати.

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ҳарбий хизматчилари Баҳодир Жалолов ва Бобо-Усмон Батуровлар ҳамда бир қатор халқаро мусобақалар ғолиби Муроджон Ахмадалиев ва Қозоғистон Республикасининг Нур-султон шаҳрида бўлиб ўтган юнон-рум кураши бўйича жаҳон саралаш мусобақасида “Токио-2020” олимпиадаси йўлланмасига эга бўлган Элмурат Тасмурадовларга навбатдаги ҳарбий унвон ҳамда эсдалик совғалари топширилди.

Шунингдек, боксчиларни тайёрлашда жонбозлик кўрсатиб келаётган мураббий Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув маркази катта ўқитувчиси Элшод Расулов ҳам Миллий гвардия қўмондонининг эсдалик совғалари билан тақдирланди.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech