19 Июль 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +40,4 °C

Спорт
11 Фев  2019 1417

Миллий терма жамоамиз март ойида “China Cup” мусобақасида қатнашади

Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан бўлажак ФИФА кунларидан унумли фойдаланиб, миллий терма жамоамиз учун ўртоқлик ўйинлари ташкил қилиш мақсадида бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда, деб хабар бермоқда ЎФА матбуот хизмати

Жумладан, Ўзбекистон миллий терма жамоаси 18-26 март кунлари Хитойнинг Гуанси шаҳрида бўлиб ўтадиган “China Cup” мусобақасида иштирок этади. Ушбу халқаро турнирда Уругвай, Хитой, Тайланд каби терма жамоалар иштирок этади. Қуръага кўра Ўзбекистон терма жамоаси Тайланд билан, Хитой эса Уругвай билан тўп суради. Иккинчи ўйинда дастлабки жуфтликлар ғолиблари ўзаро куч синашади. Шунингдек, биринчи ўйинда мағлуб бўлган жамоалар ҳам бир бири билан яна битта ўйин ўтказади. 

 Маълумот учун, “China Cup” мусобақаси икки йилдан бери ўтказиб келинмоқда. 2017 йил мусобақада Чили, Исландия, Хорватия ва Хитой қатнашган. Чили терма жамоаси ғолиб чиққан. 2018 йилда эса Уругвай, Уэльс, Чехия ва Хитой иштирок этган ва Уругвай терма жамоаси ғолиб бўлган.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech