24 Август 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +23,3 °C

Мамлакатимизда
8 Июл  2019 1875

Миллий университетнинг Жиззах филиали ташкил этилди

Ҳукумат қарори (563-сон, 05.07.2019 й.) билан Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг Жиззах филиали ташкил этилди. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар қилади.

Қарорга мувофиқ, психология, педагогика, математика ва табиий фанлар, механика ва бошқа эҳтиёж юқори бўлган мутахассисликлар бўйича юқори малакали кадрларни халқаро стандартлар даражасида сифатли тайёрлаш Филиалнинг асосий вазифаларидан этиб белгиланди.

Шунингдек, Филиал психология соҳасида Россия Федерациясининг етакчи олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда қўшма дастурлар асосида малакали кадрлар тайёрлайди.

2019/2020 ўқув йилида Филиалга давлат буюртмаси асосида ўқишга қабул қилиш параметрлари таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат комиссиясининг қарори билан тасдиқланади.

2020/2021 ўқув йилидан бошлаб талабаларни қабул қилиш сони белгиланган тартибда ҳар йили тасдиқланадиган республика олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш квоталаридан келиб чиққан ҳолда белгиланади.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech