09 Август 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +33,3 °C

Хавфсизлик
1 Июл  2020 496

АКТ вазирлиги ва «Касперский Лабораторияси» киберхавфсизлик масалаларини муҳокама қилди

Жорий йил 30 июнда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ва «Касперский Лабораторияси» компанияси билан ҳамкорликда «Ўзбекистон Республикасида киберхавфсизлик масалалари: Стратегик сессия» мавзусида онлайн-конференция ўтказилди.

Конференцияда вазирлик ва идораларнинг ахборот хавфсизлиги билан ишлайдиган масъул ходимлари, институтлар, илмий муассасалар, оператор ва провайдерларнинг техник директорлари, ҳамда бошқа хўжалик субъектлари масъуллари иштирок этди.

Тадбир доирасида давлат сектори, саноат объект ва корхоналарида ахборот хавфсизлигига оид долзарб масалалари муҳокама қилинди. Иштирокчиларга кибертаҳдидларнинг олдини олишга, давлат объектлари ва тизимларида мониторинг ўтказишга ва тўлиқ хавфсизликни таъминлашга йўналтирилган ишланма ва технологиялар тақдим этилди.

— Бугунги кунда Ўзбекистон Марказий Осиёда муваффақиятли ривожланаётган давлатларидан бири. Ўзбекистон Республикасида барча иқтисодий тармоқларида олиб борилаётган рақамли ислоҳотлар ҳозирда барча давлат ва ижтимоий соҳаларни ривожлантиришда ўз ижобий самарасини кўрсатмоқда, – деб таъкидлади «Касперский Лабораторияси» компаниясининг Марказий Осиё, МДҲ ва Болтиқ давлатлари бўйича бошқарувчи директори Евгений Питолин.

Тадбир якунида иштирокчилар киберхавфсизлик соҳасида мавжуд бўлган ишланмаларни ҳамда ахборот хавфсизлик соҳасида ва ягона хавфсизлик экотизимини яратишда кадрлар салоҳиятини ривожлантиришга йўналтирилган турли ўқув дастурларини муҳокама қилди, деб хабар беради Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги матбуот хизмати.

Маълумот учун: «Касперский Лабораторияси» ахборот хавфсизлиги соҳасида 1997 йилдан буён фаолият кўрсатаётган халқаро компания. «Касперский Лабораторияси» технологиялари дунё бўйича 400 миллиондан ортиқ фойдаланувчи ва 250 мингдан ортиқ корпоратив мижозларга хизмат кўрсатади.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech