29 Май 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +29,5 °C

Саломатлик
31 Мар  2020 680

Яна бир бемор соғайиб, реабилитацияга кузатилди

Бугун коронавирус инфекциясига чалинган беморларимиздан яна бири бутунлай соғайиб, реабилитацияга кузатилди. Хасталикдан фориғ бўлган фуқаро шифокорларга алоҳида миннатдорчилик билдирди.

Ушбу фуқаро, аввал хабар қилганимиздек, жорий йил 14 март куни Лондон – Тошкент йўналишидаги рейс билан пойтахтимизга келган. 16 март куни унда коронавирус касаллиги аниқланган эди.

Ўтган вақт давомида у Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида тўлиқ даволанди.

Эътироф этиш жоизки, фидойи шифокорларимиз томонидан кеча-ю кундуз тиббий назоратга олинган ҳолда, халқаро стантдартдлар асосида зарур даволаш муолажалари олиб борилгани ушбу беморнинг буткул соғайишини таъминлади.

Эслатиб ўтамиз, айни пайтда нафақат пойтахтимизда, балки вилоятларда ҳам тиббиёт ходимлари коронавирус инфекциясига чалинган беморларимиз соғайиб кетишлари учун бор маҳоратларини ишга солган ҳолда қаҳрамонларча курашмоқда. Айни пайтгача ушбу касалликдан соғайганлар сони 8 нафарга етди, деб хабар беради Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech