30 Май 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +34,3 °C

Долзарб
12 Мая  2020 500

Дунё ва коронавирус

Оқ уй Доналд Трамп маъмуриятида ҳар кун фаолият юритувчи ғарбий қанот ходимлари доимий равишда ниқоб тақишлари тўғрисида буйруқ берди.

АҚШ вице-президенти Майк Пенс ўзини-ўзи изоляция қилди. Жума куни унинг матбуот котиби коронавирусдан зарарланган эди.

Коронавирус эпидемиясининг илк тўлқинини муваффақиятли камайтира олган Германияда яқин кунларда ўз-ўзини изоляциялаш режими енгиллаштирилгандан сўнг инфекция тарқалиши суръати яна кўпайгани маълум қилинган.

Россия ПрезидентиВладимир Путин дам олиш кунлари тугагани тўғрисида маълум қилди. 12 майдан бошлаб чекловлар режимидан босқичма-босқич чиқиш бошланади. Мамлакат бўйлаб ҳар қандай оммавий тадбирлар ҳозирча тақиқланади ва барча қатъий равишда санитария қоидаларига риоя қилиши лозим. Коронавирус пандемияси шароитида Россия иқтисодиётини қўллаб-қувватлаш ва фуқароларга бевосита молиявий ёрдам бериш бўйича янги чора-тадбирлар қабул қилинди.

Буюк Британия ва ЖССТ коронавирус пандемиясига қарши кураш бўйича глобал ахборот кампаниясини ташкил этмоқда. “Тарқатишни тўхтатиш” кампанияси вирус ҳақидаги нотўғри ва ёлғон ахборотга қарши курашга йўналтирилади ва BBC World телеканаллари, веб-сайтлари ва иловаларида узатилади.

Туркия президенти Р.Эрдўған душанба куни коронавирус тарқалишини олдини олишнинг янги чора-тадбирлари доирасида 16 майдан бошлаб Истанбул ва бошқа йирик шаҳарларда 4 кунлик изоляция эълон қилди.

Индонезия ҳукумати ишсизлик ва ишдан бўшашнинг олдини олиш мақсадида COVID-19 нинг оғир даражаси хавфи камроқ бўлган 45 ёшгача бўлган одамларга уйдан ташқарида ишлашга рухсат беришни режалаштирмоқда.

АҚШ нинг “Johnson & Johnson” фармацевтика компанияси 2021 йилда коронавирусга қарши миллиард дозагача вакцина ишлаб чиқаради. Компания вакцинани жорий йилнинг охирига қадар ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда.

Жанубий Кореяда вирус юқтирган шахс бир нечта клуб ва барларга борганидан сўнг 101 та янги COVID-19 ҳолати қайд этилди. Сеулда барча кўнгилочар муассасалар ёпилди.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech