18 Октябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +15,6 °C

Кейинги авлод
21 Янв  2019 1686

Халқ таълими тизимида янги лойиҳа

Халқ таълими вазирлиги ҳамда ЮНЕСКО ташкилоти мамлакатимиз мактабларида буллингни олдини олиш қўшма лойиҳаси бўйича ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйди.

 

Халқ таълими вазири ўринбосари Отабек Назиров ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари вазифасини бажарувчиси Пилар Альварез-Ласони қабул қилди. Учрашувда мактаб ўқувчилари орасида буллингни олдини олишга қаратилган қўшма лойиҳани ишга тушириш масалалари муҳокама этилди, деб хабар бермоқда Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати.

“Буллинг” сўзи инглиз тилидан олинган бўлиб, “таъқиб ва зўравонлик” маъносини билдиради. Бу тушунча болаларни қасддан ва доимий равишда таъқиб қилишни англатади. Буллингнинг психологик, жисмоний, очиқ ёки кўринмас шакллари мавжуд. Кўп ҳолларда болалар мактабдаги низоларни катталардан беркитади. Бунга бир неча омил, яъни ўғил-қизларнинг таҳқирланиши, қўрқитилиши, айрим ишларни амалга оширишга мажбурланганликлари, қолаверса, таҳдид қилиниши сабаб бўлиши мумкин.

Мазкур лойиҳа 2019-2020 йилларда амалга оширилиши режага киритилди. Лойиҳа доирасида мактаб ўқитувчилари ва психологлари учун буллинг сабабларини аниқлаш ва уларни олдини олиш учун таклифлар ишлаб чиқишга қаратилган амалий ва назарий тадбирлар, тренинг ва семинарлар ўтказилади.

Шунингдек, музокаралар чоғида ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари ва қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, бошқа халқаро ташкилот ва донорлар иштирокида инклюзив таълимни ривожлантириш ҳамда халқ таълими тизимининг кадрлар салоҳиятини ошириш масалалари муҳокама этилди.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech