31 Май 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +21,9 °C

Долзарб
25 Фев  2020 2185

Токиода Олимпиада бўлади

Халқаро олимпия қўмитаси (ХОҚ) Япониянинг коронавирусга қарши олиб бораётган курашини керакли даражада эканлигига ишонади. 

Бу айниқса Токиода бўлиб ўтадиган Ёзги олимпия ўйинлари олдидан аҳамиятли эканлигини ҳам таъкидлайди.  

Халқаро олимпия қўмитаси Япония пойтахтида ўтказилиши керак бўлган  Ёзги олимпия ўйинларини коронавирус эпидемияси туфайли тўхталиши ёки кўчирилиши режалаштирилмаганлигини маълум қилди.  Шунингдек, кунчиқар мамлакати ҳукумати ҳам жорий йил 24 июлдан 9 августга қадар Токиода ўтказилиши керак бўлган Олимпия ўйинларига тайёргарлик режа бўйича давом этаётганлигини маълум қилдилар. 

12 мартда Грецияда минглаб спортчилар иштирокида олимпия машъаласи эстафетаси старт олади. Грециянинг ўзида бир ҳафта давом этадиган эстафета Японияга жўнатилади ва 121 кун давомида Олимпиаданинг очилиши олдидан барча 47 та маъмурий ҳудудлардан ўтади, дея хабар беради Ўзбекистон теннис Федерацияси.

Халқаро олимпия қўмитаси ишонтириб айтадики, у доимий равишда Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти билан аолқада бўлиб туради. Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳам ўйинларнинг тўхтатилиши ёки кўчирилишига асос кўрмаётганини таъкидлаган.  

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech