15 Сентябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +25,7 °C

Молия
21 Авг  2019 400

Сурхондарёда молиявий қонунбузарликлар аниқланди

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Давлат молиявий назорати департаменти ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 октябрдаги 799-сонли қарори билан тасдиқланган “Ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил қилиш тартиби тўғрисида Низом” талаблари асосида ҳақ тўланадиган жамоат ишлари учун ажратилган маблағларни мақсадли сарфланиши юзасидан назорат ишлари олиб борилмоқда, деб хабар қилади Молия вазирлиги матбуот хизмати.

Жойларда жамоат ишларини ташкил этишда айрим аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Жамоат ишлари жамғармасидан ажратилган маблағларни мақсадли сарфланишида қонун бузилиш ҳолатларига йўл қўйилаётганлиги аниқланди.
Мисол учун, Сурхондарё вилояти Шўрчи тумани АБКМ томонидан Жамғармадан жамоат ишлари учун ажратилган 73 млн. сўм миқдоридаги маблағлар асоссиз сарфлаб юборилган, Жумладан: “Шорчи уй-жой мулкдорлари” ширкати раиси Низом талабларига зид равишда 30 нафар фуқароларнинг паспорт нусхаларини олиб, улар билан меҳнат шартномаси тузмасдан жамоат ишларига жалб қилинганлиги ва 2018 йилнинг апрель-июнь ойларида жамоат ишларида ишлаганликлари тўғрисида сохта ҳужжатларни расмийлаштирган. Шўрчи туман АБКМга тақдим этилган ушбу сохта ҳужжатлар ва буюртманомага асосан ширкатнинг ҳисоб рақамига ўтказилган 38,7 млн. сўм Жамғарма маблағлари банк томонидан ширкатнинг банкдан олган кредитини қоплашга йўналтирилган. Ширкат томонидан тақдим этилган иш ҳақи ҳисоблаш табелларида номлари қайд этилган 30 нафар фуқаролар уй-жой ширкатида умуман ишламаганлигини ва ойлик иш ҳақлари олмаганлигини маълум қилишган.

Бундан ташқари, ушбу ширкат раиси “House building” МЧЖ раҳбари билан келишган ҳолда Низом талабларига зид равишда юқорида қайд қилинган 30 нафар фуқаролар улар билан меҳнат шартномаси тузмасдан уларни 2018 йил август-сентябрь ойларида жамоат ишларига жалб қилинганлиги ҳақида яна сохта ҳужжатлар расмийлаштирган. 
Ушбу расмийлаштирилган сохта ҳужжатларга асосан АБКМ томонидан 27,6 млн. сўм миқдоридаги Жамғарма маблағи “House building” МЧЖга ўтказиб берилган.

Назорат тадбири натижасида маблағларнинг ноқонуний сарфланиши аниқланган ҳолатлар тўғрисидаги ҳужжатлар ҳуқуқий баҳо бериш учун ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига юборилди. 

 

 

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech