22 Октябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +20,5 °C

Кейинги авлод
17 Сен  2019 811

14 нафар ёш олим Германия тадқиқот институтларида малака оширади

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳамда Германиянинг таълим ва тадқиқотлар бўйича федератив вазирлиги билан ҳамкорликда 14 нафар пухта тадқиқот режасига эга ўзбекистонлик ёш олимларни Германия тадқиқот институтларида икки ҳафта давомида малака оширишлари учун саралаб олди.

2019 йилнинг 31 августига қадар 86 нафар номзод ушбу дастурга қизиқиш билдириб, онлайн ариза топширди. Аризалар Инновацион ривожланиш вазирининг германиялик юқори мартабали маслаҳатчиси Карстен Хайнц бошчилик қилган, вазирлик мутасадди ходимларидан ташкил топган комиссия томонидан кўриб чиқилди ва танлов мезонлари асосида баҳоланди. Натижаларга кўра қуйидаги 22 нафар ёш олим танловнинг иккинчи босқичига таклиф қилинди ва суҳбатдан ўтказилди. Суҳбатдан муваффақиятли ўтган қуйидаги ёш олимларга Германия тадқиқот институтларида икки ҳафта давомида малака оширишлари учун грант дастури бўйича йўлланма берилди.

Саралаш босқичи финалчилари рўйхати билан сайтда танишиш мумкин.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech