22 Ноябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +5,2 °C

Мамлакатимизда
25 Июн  2019 955

Монополияга қарши курашиш қўмитаси: “Ўзбекистон ҳаво йўллари” — монополия субъекти

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг анжуманлар залида Монополияга қарши курашиш қўмитаси раҳбарияти ва масъул ходимлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

ОАВ вакиллари билан мулоқот давомида тадбиркорлик фаолиятининг ривожланишида рекламанинг ўрни муҳимлиги, у ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчи ўртасидаги асосий боғловчи восита экани қайд этилди.

Қўмита вакиллари томонидан тайёрланган тақдимот орқали ташқи реклама тушунчасига шарҳ бериб ўтилди. Таъкидланишича, “Реклама тўғрисида”ги қонунга кўра, алоҳида махсус конструкцияларда, тахталавҳаларда, экранларда, биноларда, иншоотларда, йўл чеккаларида, кўча ёритгичларининг таянчлари ва ҳоказоларда жойлаштириладиган реклама — ташқи реклама саналади.

Журналистлар билан савол-жавоблар вақтида мавзу рекламадан қўмита ваколатидаги масалаларга кўчди. Мухбирлардан бири “Ўзбекистон ҳаво йўллари” монопол ташкилот экани ёки эмаслиги ҳақидаги саволга ойдинлик киритилишини сўради. Қўмита раиси ўринбосари Бекзод Умматов қуйидагича жавоб қайтарди:

“Биз айнан шу мавзуда мақола тайёрлаб қўйган эдик, ҳозир қисқача изоҳ беришга ҳаракат қиламан, — деди Умматов. — Монополист деган тушунчани аниқ белгилаб берадиган мезонлар бор. Агар бирор кохона ёки тузилманинг бозордаги улуши 50 фоиздан кўп бўлса, у монополист ҳисобланади. Бугунги кунда “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпаниясининг улуши 50 фоиздан кўп ва ўз-ўзидан аёнки, у монополия субъекти саналади”.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech