29 Май 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +25,6 °C

Долзарб
29 Мар  2020 729

Москва ва Ар-Риёд нефть нархида келиша олмаяпти

Россия билан Саудия Арабистони нефть нархи бўйича бир тўхтамга келиш ниятида эмас, деб ёзади  Bloomberg агентлиги.

Мақолада айтилишича, Ар-Риёд ўз позициясини  ўзгартирмаслигини тасдиқлаган. Саудия Арабистони Россия билан музокаралар ўтказаётганини инкор этди.

«Саудия Арабистони ва Россия энергетика вазирлари ўртасида ОПЕК+ келишувида иштирок этувчи мамлакатлар сонини ошириш ёки нефть бозорида нархларни мувофиқлаштириш борасида ҳеч қандай алоқа қилинмаган», — дейилади Саудия Арабистони энергетика вазирлиги тарқатган баёнотда.

Ар-Риёднинг ушбу баёноти шундан гувоҳлик берадики, Саудия Арабистони билан Россия ўртасидаги нефть нархи бўйича уруш ОПЕК аъзоларининг қаршилигига қарамасдан ҳали узоқ давом этади, дейди агентлик.

«Уларнинг баҳси  ушбу икки давлатнинг иттифоқчиларига ҳам, рақибларига ҳам таҳдид солади, ҳатто американинг сланц нефть компаниялари ҳам бозордан сиқиб чиқарилиши мумкин», — дея таъкидланади  Bloomberg тарқатган хабарда.

Бундан аввал АҚШ давлат котиби Майк Помпео Саудия Арабистонини жаҳон молия ва энергетика бозорини «хотиржам қилишга» чақирган эди.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech