18 Октябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +9,8 °C

Хавфсизлик
11 Окт  2019 269

Москва вилоятидаги ўрмондан Ўзбекистон фуқароси жасади топилди

Ўзбекистоннинг Россиядаги Элчихонаси берган маълумотга кўра 8 октябрь куни Москва вилояти Люберетс тумани ҳудудидаги ўрмондан Ўзбекистон фуқароси Х.Б.нинг жасади топилган, деб хабар қилади Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.

Аввалроқ, 2 октябрь куни “Томилинск электрон заводи” илмий-ишлаб чиқариш корхонаси” МЧЖнинг обектларидан бирида девор қулаши натижасида ҳамюртимиз вафот этгани ва ташкилот раҳбарлари мазкур ҳолатни яширишга уринаётгани тўғрисида маълумот олиб, Элчихона ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга расмий мурожаат қилган ҳамда бош консул Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Ваколатхонаси раҳбари билан биргаликда воқеа жойига борган эди.

Тергов органлари қидирув амалиётларини олиб борганда марҳумнинг жасади объектдан 5 км узоқликдан топилган.

Айни пайтда тергов ва тезкор қидирув тадбирлари давом этмоқда.

Элчихона вазиятни назоратга олган ҳамда марҳумнинг жасадини ватанга юбориш билан боғлиқ консуллик-ҳуқуқий ва ташкилий масалаларини ҳал қилмоқда.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech