17 Июнь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +21,7 °C

Маданият
22 Апр  2019 779

Мовароуннаҳр уламолари ижодига оид қўлёзмалар каталоги яратилади

Халқаро ислом академияси бу борада самарали ҳамкорликка эришди.

Ўзбекистон халқаро ислом академияси делегацияси Истанбул шаҳрида “Сулаймония” кутубхонаси раҳбарияти билан учрашди. Туркиянинг  “Сулаймония” кутубхонаси билан Мовароуннаҳр уламолари ижодига мансуб қўлёзмаларнинг каталогини яратишда ҳамкорлик қилиш бўйича келишувга эришилди.

“Сулаймония” кутубхонаси – Туркиянинг Истанбул шаҳрида 1557 йилда қуриб битказилган Сулаймония мажмуасининг таркибий қисмидир. Дунёдаги энг йирик кутубхоналардан бири сифатида эътироф этилган бу даргоҳда VIII–XIX асрларга оид 73 мингга яқин ҳужжат ва қўлёзмалар, 50 мингдан ортиқ босма китоблар ва бошқа маърифий, маънавий, маданий бойликлар сақланади.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech