21 Июль 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +40,5 °C

Мамлакатимизда
12 Мар  2019 1149

Мўйноқ туманини ривожлантириш жамғармасини ташкил этиш бўйича низом тасдиқланди

Ҳукумат қарори (211-сон, 11.03.2019 й.) билан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Мўйноқ туманини ривожлантириш жамғармаси фаолиятини ташкил этиш ва маблағларидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди, деб хабар беради "Ҳуқуқий ахборот" канали.

 

Низомга мувофиқ Жамғарма маблағлари қуйидагиларга сарфланади:

  • Мўйноқ тумани инфратузилмасини яхшилашга, қишлоқларни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ҳамда ички йўлларни таъмирлашга;
  • туман уй-жой фондининг кўп квартирали уйларидаги умумий фойдаланиладиган муҳандислик коммуникацияларини таъмирлашга, уйларга ёндош ҳудудларни ободонлаштиришга;
  • маҳаллалар ҳудудида кутубхоналар ташкил этишга ва уларни бадиий адабиётлар билан таъминлашга;
  • кам таъминланган ва ёш оилаларга имтиёзли кредитлар олинишида бошланғич бадални қисман ёки тўлиқ қоплашга ҳамда маиший техника воситаларига бўлган бирламчи эҳтиёжни қондиришга;
  • қишлоқ ва чекка ҳудудларда жойлашган таълим ва тиббиёт муассасаларида ишлаш учун юборилган ходимларни хизмат жойлари билан таъминлашга.

Жамғарманинг Кузатув кенгаши бунда Жамғарма фаолиятининг асосий йўналишларини белгилайди ҳамда маблағларнинг мақсадли йўналтирилганлигини назорат қилади.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech