29 Май 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +33,3 °C

Энергетика
1 Апр  2020 985

Мўйноқда яна табиий газ қудуғи ишга тушди

«Ўзбекнефтгаз» АЖнинг Устюрт газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли «Шарқий  Бердақ» конидаги бир қанча қудуқларда капитал таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Жумладан, 39-сонли қудуқда ҳам капитал таьмирлаш ишлари олиб борилди. «Ўзнефтгазқудуқтаъмирлаш» АЖ мутахассислари томонидан олиб борилган капитал таъмирлашдан сўнг, қудуқ ишга туширилди.

Ушбу қудуқда 1842-1845метр, 2005-2007метр, 2048-2053метр интерваллар оралиғида перфорация қилинди. Натижада қудуқдан кунлик 100-120 минг куб метр саноат миқёсида табиий газ ва 1 тонна газ конденсати қазиб чиқарилишига эришилди.

Маълумот учун: «Шарқий Бердақ» газконденсат кони Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ туманида жойлашган бўлиб, 2002 йилда ишга туширилган, деб хабар беради «Ўзбекнефтгаз»АЖ матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech