30 Март 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +18,4 °C

Ҳарбий
27 Фев  2020 1315

Муддатли ҳарбий хизматга навбатдаги чақирув эълон қилинди

2020 йил 26 февралда Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-4618-сонли «Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг муддатли ҳарбий хизматга навбатдаги чақируви ҳамда белгиланган хизмат муддатини ўтаб бўлган ҳарбий хизматчиларни Қуролли Кучлар резервига бўшатиш тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, чақирилиш муддатини кечиктириш ҳуқуқига эга бўлмаган Ўзбекистоннинг чақирув ёшидаги фуқаролари 2020 йилнинг март-апрель ойларида муддатли ҳарбий хизматга чақирилади.

Муддатли ҳарбий хизматни ўташга яроқли ҳамда чақирилиш муддатини кечиктириш ва чақирилишдан озод этиш ҳуқуқига эга бўлмаган, бироқ ушбу чақирув мобайнида Қуролли Кучлар сафига чақирилмайдиган фуқаролар сафарбарлик чақируви резервига олинади.

Шунингдек, муддатли ҳарбий хизматнинг белгиланган муддатини ўтаб бўлган ҳарбий хизматчилар 2020 йилнинг март-апрель ойларида Қуролли Кучлар резервига бўшатилади, деб хабар беради Адлия вазирлиги матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech