29 Май 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +31 °C

Хавфсизлик
4 Апр  2020 634

Мудҳиш ЙТҲ, қурбонлар бор

Қашқадарёда қўрқинчли йўл-транспорт ҳодисаси содир этилди.

2020 йил 4 апрел соат 00:50 да Муборак тумани Сариқ қишлоғидан ўтувчи 4П-96 автомобиль йўлининг 3 километрида 28 ёшли ҳайдовчи, «Spark» русумли автомашинасини бошқариб кетаётган вақтида, бошқарувни йўқотиб, қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиб, шу йўналишда ҳаракатланиб келаётган «Зил-130» русумли юк автомашинаси билан тўқнашув содир этган. Юк автомашинасини 24 ёшли ҳайдовчи бошқариб келаётган.

Натижада «Spark» автомашинаси ёниб кетиб, ҳайдовчи ва йўловчилар ҳодиса жойда вафот этганлар. Йўловчилардан бири 27 ёшли, иккинчиси эса 26 ёшли эди.

Мазкур ҳолат юзасидан Муборак тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми «а» банди (одамлар ўлимига олиб келган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, деб хабар беради Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech