06 Апрель 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +11,8 °C

Ҳарбий
17 Фев  2020 570

Мудофаа саноати мудофаа қобилиятининг муҳим омилидир

 2017 йил 20 ноябрда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа саноати бўйича давлат қўмитаси тузилган.

Ушбу қўмитанинг зиммасига  давлат мудофаа буюртмаларини шакллантириш ҳамда мудофаа аҳамиятига эга бўлган ишлаб чиқариш ривожлантириш масъулияти юклатилган. Шунингдек, асосий вазифалар сифатида қурол-аслаҳа, ҳарбий ва махсус техникалар ҳамда бошқа мулкни ишлаб чиқариш, таъмирлаш, модернизация қилиш, халқаро ҳарбий ҳамкорликни йўлга қўйиш ва бошқа долзарб вазифалар белгилан.

Қуролли Кучларимизнинг ҳарбий ва икки мақсадда фойдаланиладиган маҳсулотларга бўлган талабларини ўз вақтида ва сифатли бажариш мақсадида 2018-2019 йилларда КамАЗ автомобили шассисида юк ва махсус автомобил техникаларини, радиоалоқа воситалари, турли ҳимоя воситаларини, маҳсулотларни ишлаб чиқариш бўйича бир қанча тармоқлараро лойиҳалар амалга оширилди.

Мудофаа вазирлиги мавжуд, моддий ва маънавий жиҳатдан эскирган қурол-аслаҳаларни модернизация қилиш бўйича ишларни изчил амалга оширмоқда.

Жумладан БМ-21 «Град» русумли ялпи ўт очиш реактив тизими,  БТР-70 русумли транспортер, Т-64 русумли танк, Газ-66 русумли автомобиллари, КамАЗ автомобиллари модернизация қилинди. Бундан ташқари «Чирчиқ авиация таъмирлаш заводи» ДК реконструкция қилиниб, тўлиқ капитал таъмирдан чиқарилди.

Ҳарбий кийим-анжомларни ишлаб чиқариш бўйича ўзбек-турк қўшма корхонаси тузилиб, 2019 йилда дастлабки цех фаолияти йўлга қўйилди.

2020-2025 йилларда Ўзбекистон Республикаси мудофаа саноатини янада ривожлантиришга қаратилган амалий ҳаракатлар режаси («Йўл харитаси») ишлаб чиқилмоқда.

Ушбу режада асосий эътибор Қуролли Кучларимизни замонавий қурол-аслаҳа, ҳарбий ва махсус техника, ҳамда бошқа маҳсулотларга бўлган эҳтиёжларини тўлиқ таъминлашга, маҳаллий ишлаб чиқариш корхоналари фаолиятини такомиллаштиришга, ишлаб чиқарилаётган ҳарбий ва икки мақсадли маҳсулот турлари ва номенклатурасини кўпайтиришга, корхоналарга турли имтиёзлар яратган ҳолда маҳсулотлар таннархини тушириш ва уларнинг экспортбоплигини оширишга қаратилади, деб хабар беради Ўзбекистон Республикаси Мудофаа саноати бўйича давлат қўмитаси матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech