22 Ноябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +2,2 °C

Спорт
6 Авг  2019 601

Муроджон Аҳмадалиев тарихий рекорд қайд этиши мумкин

Профессионал бокснинг иккинчи ярим енгил (-55,34 кг) вазн тоифаси вакили ҳамюртимиз Муроджон Аҳмадалиев мазкур вазн тоифаси WBA чемпионлик камари учун рингга чиқиши кўпчиликка маълум эди. “Мир бокса” промоутерлик компанияси М.Аҳмадалиев бир йўла иккита чемпионлик камари учун жанг қилишини расман тасдиқлади, деб хабар тарқатди GoSport.uz интернет-нашри.

Манбага кўра, https://gosport.uz/boxing/iyeromanbusenmi/ йўналиш чемпиони Даниэл Романнинг (27-2-1, 10 КО) промоутерлари узоқ давом этган ўйланишлардан сўнг Муроджон Аҳмадалиевга қарши жангда иккита камарини ҳам ўртага қўйиши маълум бўлди. Олдинроқ, Роман фақатгина Муроджон мажбурий даъвогар бўлган WBA камарини ўртага қўйиши айтилганди. Аммо якунда у иккала камарни ҳам ҳимоя қилиш учун рингга чиқадиган бўлди.

Жанг 14 сентябрь куни Лос-Анжелесда бўлиб ўтиши кутилмоқда.

Муроджон Аҳмадалиев бу жангда ғалаба қозонган тақдирда профессионал бокс тарихида 7та жангдаёқ бир йўла иккита чемпионлик камарини қўлга киритган илк боксчига айланади. Шунингдек, у Ўзбекистон бокси тарихида илк марта бир йўла иккита чемпионлик камарини қўлга киритган спортчига айланиши мумкин бўлади.

 

 

 

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech