12 Ноябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +6,2 °C

Ҳукумат
28 Дек  2018 1598

Мурожаатномада баён қилинган ҳар бир устувор йўналиш бўйича ҳисобот бериб борилади

Мазкур Мурожаатнома  келгусидаги вазифалар ва мақсадларни рўёбга чиқаришда бош дастуриламал ҳисобланади. Шундан келиб чиқиб, давлатимиз раҳбари жорий йилдан Мурожаатномада баён қилинган ҳар бир устувор йўналиш бўйича бажарилган ишлар ҳақида олий вакиллик органларида ҳисоботларни эшитиш амалиётини жорий этиш зарурлигини қайд этди.

"Биз янги йилдан бошлаб сиёсий ҳаётимизда янги бир амалиётни жорий этамиз. Кириб келаётган йилнинг бош ҳужжати бўлган Мурожаатномада баён қилинган ҳар бир устувор йўналиш бўйича амалга оширилган ишлар ҳақида Бош вазир ҳукумат аъзолари билан бирга Сенат ва Қонунчилик палатаси олдида ҳар ойда ҳисобот бериб боради" деди давлатимиз раҳбари.

Президентимиз, шунингдек, бу жараённи оммавий ахборот воситалари орқали кенг ёритиш, шу тариқа фуқаролар Мурожаатномада белгиланган вазифалар ижроси бўйича олиб борилаётган ишлардан хабардорлигини таъминлаш имкони яратилишини айтиб ўтди.​​

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech