28 Май 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +34,7 °C

Мамлакатимизда
14 Янв  2019 2247

Мустақиллик ва эзгулик монументига гулчамбарлар қўйилди

Мамлакатимизда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 27 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни катта кўтаринкилик билан байрам қилинмоқда.

 

Халқимиз учун қадрли ва улуғ байрамларда Мустақиллик ва эзгулик монументига тантанали гул қўйиш маросими яхши анъанага айланган. Байрам муносабати билан 14 январь куни тинчлигимиз, ҳурриятимиз, порлоқ истиқболимиз ва эзгу мақсадларимиз рамзи бўлган Мустақиллик ва эзгулик монументи пойига тантанали гул қўйиш маросими бўлиб ўтди, деб ёзмоқда ЎзА.

Мудофаа, Ички ишлар, Фавқулодда вазиятлар вазирликлари, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия, Давлат божхона қўмитаси раҳбарияти вакилларидан бир гуруҳи ҳарбий оркестр садолари оcтида Мустақиллик ва эзгулик монументига гулчамбарлар қўйишди.

Шундан сўнг давлатимиз мадҳияси янгради. Фахрий қоровул взводи монумент ёнидан тантанали марш садолари остида ўтди. 

Шунингдек, Мудофаа вазирлиги масъул офицерлари ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вакиллари ҳарбий оркестр садолари остида Ватанга қасамёд мажмуаси пойига гулчамбарлар қўйиб, она Ватан ҳимоячиси рамзига ҳурмат-эҳтиром кўрсатди.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech