28 Май 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +22,2 °C

Мамлакатимизда
6 Апр  2020 327

Музей тарихдан сўзлайди, тарбияни мустаҳкамлайди

Қорақалпоғистон мудофаа ишлари бошқармасида Иккинчи жаҳон уруши музейи ташкил этилди.

Қорақалпоғистон Республикаси мудофаа ишлари бошқармасида ҳарбий хизматга келаётган навқирон йигитларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларга урушда ота-боболаримиз кўрсатган жасорат ва қаҳрамонликларини етказиш мақсадида ҳамда фашизм устидан қозонилган ғалабанинг 75 йиллигига бағишлаб Иккинчи жаҳон уруши йилларининг музейи ташкил этилди.

Дарвоқе, армия остонаси – мудофаа ишлари бўлим ва бошқармаларидан бошланиши, айни ҳақиқат. Ўсиб келаётган йигит конституциявий бурчини адо этиш учун армия билан танишишни айнан шу даргоҳдан бошлайди. Демак унинг ҳарбий ватанпарварлик тарбияси ҳам шу жойда янада юксалади.

Қорақалпоғистон Республикаси мудофаа ишлари бўлимида уруш йилларидаги музей фондида қорақалпоқ халқининг фашизм устидан ғалаба қозонишга қўшган ҳиссаси, аҳолининг фронт ортидаги хизмати ҳақида батафсил маълумотлар ва далиллар келтирилган. Музейда 100 га яқин экспонатлар, 200 га яқин тарихий ҳужжатлар жой олган. Музей фондини янада бойитиш давом эттирилади.

Таъкидлаш жоизки, Иккинчи жаҳон уруши йилларида Қорақалпоғистондан 50 мингдан ортиқ инсонлар фронтга кетган. Улардан 34 мингдан зиёди жанг майдонида ҳалок бўлди ва бедарак йўқолди. 20 мингдан зиёд фуқаролар фронт ортида турли мамлакатларда саноат, кон-металлургия шахталарида ҳамда мамлакатимизнинг саноат муассасаларида хизмат қилган. Албатта, Қорақалпоғистон халқининг бу меҳнатини, ғалабага қўшган ҳиссасини ҳеч ким унутмайди ва унинг абадийлигини таъминлаш учун куч ва ғайрат сафарбар этилади, деб хабар беради Шимоли-ғарбий ҳарбий округ матбуот хизмати маълумотига таяниб Қорақалпоғистон Вазирлар кенгаши матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech