09 Декабрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +4,6 °C

Биласизми?
6 Мая  2019 1423

Раж Капур студияси ўрнида ҳашаматли уй-жой қад ростлайди

Машҳур ҳинд актёри Раж Капур оиласи бундан 70 йил муқаддам Мумбай шаҳрида асос солинган студия ҳудудини сотди.

Студиянинг янги эгаси кўчмас мулк савдоси билан шуғулланувчи компаниядир. 2017 йилги ёнғинда жуда сезиларли зарар кўрган бинолар бузилади ва очилган майдонда элита турар-жой мажмуаси қурилади, дея хабар беради манба.

Аслида оила сотиш учун қарорни ўтган йили қабул қилган. Бироқ мамлакат жамоатчилиги бунга норозилик билдирганди – илгариги студия ўрнида «Болливуднинг олтин асри» музейи ташкил этилиши борасидаги гап-сўзлар пайдо бўлганди.

Бироқ 2017 йилги ёнғин ҳинд классик киносига айланган фильмлар суратга олинган павильонни бутунлай йўқ қилди. Барча декорациялар, либослару бошқа потенциал экспонатларнинг бари куйиб кетганди.

Ҳудуднинг янги эгалари уй-жой мажмуаси билан бирга яна савдо маркази ҳам қуриш ниятида.  Улар актёр хотирасини сақлаб қолишга ваъда қилишган. Янги турар-жой мажмуаси рамзи - Капур студияси эмблемаси бўлиши ҳам эҳтимолдан холи эмас.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech