19 Март 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +17,3 °C

Хавфсизлик
25 Дек  2018 421

14 миллион сўмликдан зиёд пиротехника воситалари мусодара қилинди

Ҳар йили Янги йил кечаси барча тезкор хизматлар кучайтирилган режимда ишлайди. Аҳоли ҳаёти ва саломатлигига хавфни камайтириш учун ички ишлар органларининг барча тузилмалари байрамдан анча олдин пиротехника воситаларини аниқлаш ва мусодара қилиш бўйича фаолият олиб боради.

Ноябрь ойидан бери 940 та рейд ўтказилиб, пиротехникадан фойдаланиш ва сотиш ҳолатлари аниқланган. Умумий қиймати 14 миллион сўм бўлган 286 минг 838 дона ана шундай маҳсулот мусодара қилинди. ИИББ матбуот хизматининг келтиришича, аҳолини бундан огоҳ қилиш учун маҳаллалар аҳолиси, таълим масканлари ўқувчилари, корхона ва ташкилотлар ходимлари билан жами 817 та учрашувлар ўтказилган.

ЖК 2501-моддасида пиротехника буюмларини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш, тайёрлаш, сақлаш, ташиш, жўнатиш, улардан фойдаланиш, худди шунингдек, уларни қонунга хилоф равишда мамлакатимизга олиб кириш ёки ўтказиш ёхуд шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилишига нисбатан жиноий жазо белгиланган.

Ўз ахборотимиз

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech