18 Сентябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +20,4 °C

Мамлакатимизда
14 Июн  2019 1116

Орол денгизининг қуриган қисмида Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳудудлари чегараланади

Аввал эришилган келишувларга мувофиқ, 2019 йил 10-14 июнь кунлари Жиззахда Ўзбекистон-Қозоғистон ҳамкорликдаги демаркация комиссиясининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.

Учрашувда томонлар давлатлараро чегарани демаркация қилиш бўйича якуний ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш бўйича ишларни давом эттирдилар, шунингдек, Орол денгизининг қуриган қисмида Ўзбекистон-Қозоғистон давлат чегараси участкасида дала демаркацияси ишларини бажариш юзасидан фикр алмашдилар.

Музокаралар якунида делегациялар раҳбарлари «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Тўлқин Абдуллаев ва Қозоғистон Республикаси ТИВнинг алоҳида топшириқлар бўйича Элчиси Зулфия Аманжолова тегишли баённомани имзоладилар.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech