15 Октябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +7,7 °C

Молия
15 Авг  2019 846

Wall streetда бир неча миллиард зарарни ҳисоблаб чиқишди

Дунёнинг ўнта энг бой одами бойликлари қарийб 18 миллиард долларга камайди.

Жефф Безос 3,5 миллиард доллар зарар кўрган бўлса, Марк Цукербергда бу кўрсаткич 3,2 миллиард бўлди.

Кеча АҚШ фонд индекслари 3 фоизга тушиб кетди. Dow Jones 2018 йил октябрь ойидан бери 800,49 поғонани йўқотиб, энг кўп пасайишни кўрсатди, дея хабар беради Reuters агентлиги.

Nasdaq да бу кўрсаткич - 3,02 фоиз, S&P 500 эса 2,93 фоизни ташкил этди.

Real-Time рейтингида бозор иштирокчиларининг ўрнини қандай ўзгарганини кўриш мумкин. Нью-Йоркнинг собиқ мэри Майкл Блумберг барқарорлик кўрсатиб, Топ-10 да қолган.

АҚШ бозорига Германия ва Хитой иқтисодиёти таъсир кўрсатди, дея хабар беради CNN.

Wall street дагилар 5 августда кузатилган яна бир оғир кунни бошдан кечирди. Ўшанда молиявий йўқотишлар миқдори 23 миллиард долларни ташкил этди.

 

 

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech