05 Июль 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +32,4 °C

Ижтимоий ҳаёт
13 Апр  2020 761

Гендер комиссияси ишонч телефони

Мамлакатимизда давом этаётган мажбурий изоляция даврида, аввало, оилавий муносабатлар синовдан ўтмоқда, десак муболаға бўлмас.

Ҳатто соғлом муҳит ҳукм сураётган хонадонларда ҳам баъзида асабийлик ва зиддиятлар юзага келиши мумкин. Нотинч оилалар учун эса бу вақт чинакам инқироз пайти бўлмоқда. Шуни ҳисобга олган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Гендер тенгликни таъминлаш масалалари бўйича комиссияси томонидан жабрдийда аёлларнинг ҳимояси алоҳида назоратга олинган.

Бунда, айниқса, ҳуқуқ-тартибот органлари билан яқиндан ҳамкорлик олиб борилиб, маълумот алмашинуви йўлга қўйилди. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан тақдим этилган ахборотга кўра, 16 мартдан 9 апрелга қадар вазирликка тазйиқ ва зўравонликка учраган аёллардан 203 та мурожаат келиб тушган.

Шундан 180 та ҳолатда «Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ, хотин-қизларга ҳимоя ордери расмийлаштириб берилган. 23 та ҳолатда эса ички ишлар органлари ходимлари томонидан маҳалла фаоллари ва тегишли тузилмалар вакиллари билан биргаликда олиб борилган тушунтириш ишлари туфайли оила аъзолари яраштирилган.

Шуларни инобатга олган ҳолда, хотин-қизлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларга нисбатан тазйиқ ва зўравонликнинг олдини олиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Гендер тенгликни таъминлаш комиссияси томонидан БМТнинг Аҳолишунослик жамғармаси (ЮНФПА), Фуқаролик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш маркази билан биргаликда  жорий йил 10 апрелидан  «Ишонч телефони» хизмати йўлга қўйилди.

Эндиликда опа-сингилларимиз телефон рақамлари орқали «Ишонч телефони» операторидан оилада ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш масалалари бўйича бепул маслаҳат олишлари мумкин.

          Ҳуқуқшунос: +99897 137 26 26;                 

          Руҳшунос:  +998 97 137 27 27;  

          Ишонч телефони оператори: +99897 137 24 24

Хотин-қизларимиз ўзларининг барча саволларига мутахассислардан батафсил жавоб олишади.

Эслатиб ўтамиз, ушбу «Ишонч телефони» хизмати ҳар куни 8-00 дан 18-00 гача уч ой карантин даврида давомида фаолият кўрсатади, деб хабар беради Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати матбуот хизмати.

                                                   

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech