31 Май 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +34,5 °C

Хавфсизлик
31 Мар  2020 549

Наманган 212 нафар юртдошимизни уйларига кузатди

Наманганга жорий йилнинг 16 март куни Латвия ва Эрон давлатларидан 212 нафар фуқаролар қайтарилган эди.

Ўн тўрт кунлик карантин даврида Латвиядан  келтирилган юртдошларимизнинг 175 нафари  «Косонсой» санаториясида, Эрондан келган 37 нафар ҳамюртларимиз Тўрақўрғон тумани юқумли касалликлар шифохонаси  тиббий кузатувида бўлдилар.

Бугун улар карантин муддатини ўтаб бўлиб ўз вилоятларига кузатилдилар. Карантинни ўтаб бўлган 10 нафар Фарғона ҳамда 5 нафар Андижон вилояти фуқаролари махсус автотранспортларда доимий яшаш манзилларига кузатилди.

Тиббий кузатув даврида мазкур шифо масканларида мамлакатимиз фуқароларига қулай шароитлар яратилди. Уларнинг саломатлиги учун ҳар куни икки бор тиббий прафилактик ишлар олиб борилди. Шундай кўрсатилган ғамхўрлик учун тиббий кузатувда бўлганларнинг барчаси ўз миннатдорчилигини изҳор этди. 

Маълумот ўрнида қайд этиш керакки, тиббий-кузатув ва назорат ишларига 98 та тиббиёт ходимлари бириктирилди. Фуқаролар хавфсизлиги ва назоратини кучайтиришда 28 нафар ҳарбийлар жалб этилди. 

Жанубий Корея Республикасидан мамлакатимизга олиб келинганлар орасида 29 нафар наманганлик фуқаролар бўлган. Вилоятимиз фуқаролари тиббий назорат даврини Тошкентнинг Бўстонлиқ туманидаги «Чотқол» санаториясида ўтади. Ҳудди шу тартибда бугун улар ҳам Наманган вилоятига қайтишди. 

Улуғбек Рўзиматов,
Наманган вилояти.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech