06 Август 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +26,9 °C

Транспорт
1 Июл  2020 344

Наманган шаҳрининг вокзали янги кўринишда

Наманган вокзали янгидан барпо этилиб, шаҳар йўловчилар учун замонавий шароитга эга бош дарвозасига айланди.

 

Ушбу вокзал биноси 1972 йилда қурилган бўлиб, 2002 йилда қайта реконструкция қилинган эди. «Ўзбекистон темирйўллари»акциядорликжамиятитомониданқайтатаъмирлашишларигакиришилди.

Вокзалда 24 миллиард сўмлик бунёдкорлик ишлари бажарилди. Жумладан, ўтган вақт давомида умумий ер майдони 18 343 куб метр бўлган вокзалда узунлиги 400 метрлик 2 та перрон қурилди.

Вокзалдаги кутиш заллари, буфет, тиббиёт пункти, она ва бола хонаси, электрон маълумотлар маркази,кутубхона, совғалар, газета-журналлар шохобчаси, юкларни вақтинчалик сақлаш хизмати каби барча бўлимлар замонавий андозаларда ташкил этилди. Кутиш зали кўргазма ва телевизион ахборот воситалари билан жиҳозланган.

Вокзал ҳудудида 5 қаватли Наманган мажмуаси қайта таъмирланиб, унинг 1-қаватида темир йўл кассалари, 2-қаватида темир йўл вокзали маъмурияти ҳамда 2-,3-, 4-қаватларда жойлашган меҳмонхонани яқин кунларда фойдаланишга топшириш режалаштирилган. Унда 24 та хона бўлиб, замон талабларига тўлиқ жавоб берадиган тарзда жиҳозланяпти.

НатижадаНамангантемир йўл вокзали замонавий қиёфа касб этиб,бир вақтнинг ўзида 250 нафар, кунига 2,5 минг нафар йўловчига хизмат кўрсатиш имкониятига эга бўлди.

«Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти томонидан айни пайтда 100 километрлик«Наманган – Андижон» йўналишидаги амалга оширилаётган электрлаштириш ишларининг қарийиб 70 фоизидан ортиғи бажариб бўлинди.

Яқин вақт давомида ушбу йўналишлар орқали водий ҳудудида ҳам тўлиқ электропоездлар ҳаракатланишига эришилади.

Вокзал ҳудудида жойлашган чиптахона«Экспресс-3»автоматлаштирилган бошқариш тизими ускуналари билан жиҳозланган. У кечаю кундуз 2 минг нафар йўловчига чипталарни сотиш ва расмийлаштиришга мўлжалланган. Наманган темир йўл вокзалини ишга тушиши орқали ўттизга яқин янги иш ўрни яратилишига эришилади, деб хабар беради «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech