21 Сентябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +18,8 °C

Хавфсизлик
10 Сен  2019 389

Наманганда бир она янги туғилган фарзанди билан бирга яна бир чақалоқнинг умрига зомин бўлди

Бош прокуратура матбуот хизматининг хабар қилишича, Наманган вилоятида ёш она нуқсонли туғилган фарзандидан қутилиш мақсадида унга қўшиб яна бир чақалоқни иккинчи қаватдан пастга ташлаб юборган.

9 сентябрь куни соат тахминан 4:30 ларда Наманган тумани тиббиёт бирлашмасининг туғруқ комплексига қарашли бинонинг орқа ховлисидан фуқаро Д.Х. (1996 й.т.) ва М.Т.(1997 й.т.) ларнинг 02.09.2019 йилда туғилган қиз чақалоқлари тирик ҳолда топилиб, жонлантириш бўлимига ётқизилган, бироқ, шифокорлар томонидан кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамасдан чақалоқлар вафот этган.

Аниқланишича, 9 сентябрь куни соат тахминан 3:30 ларда фуқаро Д.Х. 02.09.2019 йилда туғилган фарзандини олдига кириб, уни оёқлари нотекис (нуқсонли) туғилганлигидан аччиқланиб, ундан қутилиш мақсадида ўз чақалоғи билан биргаликда, келгусида содир этаётган қилмиши фош бўлиб қолишини олдини-олиш мақсадида шу хонада ётган М.Т.нинг қиз чақалоғини ҳам олиб, дераза ойнаси орқали уларни туғруқ комплексининг 2-қаватидан пастга улоқтириб юборган. Оқибатда чақалоқлар оғир тан жароҳатлари олишган.

Мазкур ҳолат юзасидан 9 сентябрь куни туман прокуратураси томонидан фуқаро Д.Х.га нисбатан ЖКнинг 97-моддаси 2-кисми “а,в” бандлари ҳамда туман тиббиёт бирлашмасига қарашли туғруқ комплекси масъул шахсларига нисбатан 116-моддаси 4-кисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган. Д.Х. процессуал тартибда ушланган.

Дастлабки тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech